Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси белгиланмаган жойга чиқинди ташлади

Ҳуқуқбузар қонунда белгиланган тартибда жазоланди.

193views0replies
0

Экология

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳудудида Matiz автомашинаси ойнасидан чиқиндиларни кўчага улоқтиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муносабат билдирди.
Шу ҳудудга ўрнатилган камера объективига Matiz автомашинаси ойнасидан белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда чиқинди улоқтириб ташлаб кетган вазият муҳрланди, дея хабар берилди муносабатда.
Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторларининг тезкорлик билан олиб борган сайъи ҳаракатлари натижасида автомобилнинг давлат рақами орқали ҳуқуқбузарнинг шахсига аниқлик киритилди ва унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жарима белгиланди. Шунингдек, ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш берилди.
193views0replies
0

Комментарии