Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда Damas 83 ёшли пиёдани уриб юборди

Фуқаро воқеа жойида вафот этган.

129views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасида ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Марказий студия дастурида маълум қилинди. 
Damas ҳайдовчиси йўнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган 83 ёшли пиёдани туртиб кетиши натижасида, пиёда воқеа жойида вафот этган.
"Шундай келган пайтимда ёнимга чиқиб қолди", - дея изоҳлади ҳайдовчи мазкур воқеани.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати раҳбари Элнур Арраббаевнинг таъкидлашича, ушбу йўл транспорт ҳодисасида ҳайдовчининг масъулиятсизлиги сабаб бўлган. Унинг маст ҳолатда йўл транспорт ҳодисасини катта тезликда бошқарганлиги аниқланди.
129views0replies
0

Комментарии