Поиск
RUUZ

Общество

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

Абитуриент рухсатномасини икки хил усулда юклаб олиш мумкин.

211views0replies
0

2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Бу ҳақда ДТМ Матбуот хизмати хабар берди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт церияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус Telegram-ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишларини сўралмоқда.
Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.
211views0replies
0

Комментарии