• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 августа 2022

Япония Ўзбекистонга замонавий компьютер томографияси ва тиббий контейнер берди

Мамлакатдаги 3 та тиббиёт муассасасига Aquilion Prime SP 160 KT компьютер томографияси ускуналари ҳамда 1 та махсус жиҳозланган SANSEI тиббий-диагностика контейнери топширилди.

462
0
ССВ

Япония Ўзбекистонга энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер томографияси ускуналарини тақдим этди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди. 

3 та тиббиёт муассасасига Aquilion Prime SP 160 KT компьютер томографияси ускуналари ҳамда 1 дона махсус жиҳозланган SANSEI тиббий-диагностика контейнери топширилди.

Қайд этилишича, замонавий компьютер томографияси қурилмалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасига тақдим этилди.

Тиббий диагностика контейнери эса олис ҳудудларда яшовчи аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига топширилди.

Ушбу компьютер томографиясининг ўзига хос афзалликлари шундаки, у орқали беморларни ҳар қандай текширувдан ўтказиш мумкин. Қолаверса, ушбу ускунанинг бошқариш опцияси минимал радиация таъсирида юқори сифатли тасвирларни олиш имконини беради.

Бундан ташқари, SANSEI тиббий-диагностика  контейнери офлайн режимда ишловчи мустақил мобиль диагностика жамланмаси бўлиб, у компьютер томографияси, ультратовуш диагностика ҳамда рентген аппаратлари билан жиҳозланган.

462
0