Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қисқа ёмғир ва булутли об-ҳаво бўлади

Водийда ҳарорат кечалари +20 даражагача тушиши кутилмоқда.

79views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 29 июль республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати +33...+38 даража, жанубда баъзи жойларда +40 даражагача бўлган қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, 30 июль шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари +20...+23 даража, кундуз кунлари +33...+36 даража атрофида бўлади.
Ушбу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
79views0replies
0

Комментарии