Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда 66 ёшли шахс ўзининг қариндошини ўлдириш учун "киллер" ёллади

У бунинг учун "киллерга" 50 млн сўм ваъда қилган. ДХХ фуқарони қўлга олди.

256views0replies
0

UzNews.uz

ЎзАнинг ёзишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. ўз қариндошини гумдон қилиш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилади ва ўзининг тенгдоши бўлган қариндошини ўлдириб бериш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган.
Жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни “киллерга” бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинади.  
Ҳозирги вақтда ўз ҳаётини детектив киноларга айлантирмоқчи бўлган М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
256views0replies
0

Комментарии