Поиск
RUUZ

Общество

Чилонзор ва Сергели туманларидаги айрим кўчалар бир ойга ёпилади — харита

Йўл таъмирлаш-қурилиш ишлари сабаб автомобиллар ҳаракати чекланади.

677views0replies
0

Иллюстрация / Урганч шаҳар ҳокимлги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, йўл қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли, Чилонзор туманининг Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчаси билан кесишган жойидан Гагарин ҳайкалигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. 
Йўл таъмирлаш-қурилиш ишлари 2022 йил 28 июлдан бошланади. Бу даврда ҳайдовчилар Чилонзор тумани Арнасой кўчасидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, Сергели туманининг Дадахўжаев кўчасининг Қурувчилар мавзесидан Хонобод кўчасигача бўлган қисмида ҳам автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Йўл таъмирлаш-қурилиш ишлари 28 июлдан бошланиб бир ой давом этади. Бу даврда ҳайдовчилар Сергели туманининг И.Якубов ва Белариқ кўчаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. 
677views0replies
0

Комментарии