Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан 1.2 млрд сўмга оширилган нархларда спорт анжомлари харид қилинди

Мутасаддилар корхоналар билан қарийб 2 миллиард сўмлик спорт анжомларини харид қилиш бўйича шартномалар тузиб, ҳақиқий қиймати қарийб 720 миллион сўмни ташкил этди.

41views0replies
0

UzNews.uz

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ходимлари томонидан бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатини аниқлади, деб ёзади ЎзA.
Маълум бўлишича, ўтган йилнинг декабрь ойида Туризм ва спорт бош бошқармаси етти корхона билан 1 миллиард 976 миллион 778 минг сўмга 24 турдаги спорт анжомларини харид қилиш бўйича 31 шартнома имзолаган. Шу билан бирга, корхоналарнинг мутасадди ва масъул шахслари томонидан сунъий оширилган нархларда олди-сотди шартномалари тузилган.
Шундай қилиб, суд-савдо экспертизасининг хулосасига кўра, сотиб олинган спорт анжомларининг умумий ўртача бозор қиймати 720 миллион 361 минг сўмни ташкил этиб, сарфланган маблағдан 1,2 миллиард сўмга кам эканлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал худди шундай ҳолат Навоий вилоятида ҳам аниқланган эди. Навоийда ХТБ ҳамда собиқ Туризм ва спорт бошқармаси масъул шахслари салкам 1,5 млрд сўм бюджет пулини талон-торож қилгани ҳақида хабар берган эдик.
41views0replies
0

Комментарии