Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача пасаяди

Синоптиклар ҳафта сўнгига келиб, салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиши ҳақида маълумот берди.

165views0replies
0

UzNews.uz

Ҳафтанинг биринчи яримида ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубда +45 даражагача бўлади.
Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 25-26 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача пасаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача пасаяди, энг чекка жанубда ҳаво ҳарорати +39...+41 даражага етади.
25-27 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
25-28 июль кунлари Қирғизистондан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
165views0replies
0

Комментарии