Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди.
Ўзбекистон раҳбари қуйидаги таклифларни берди:
- Товарларни етказиб беришнинг ягона қоидалари ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш;
- Ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш;
- Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
- Аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш;
- Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларимизда навбатма-навбат ўтказиш;
- Ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
- Ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш.