Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат эртадан тугайди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади.

85views0replies
0

president.uz

Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар сабаб 2 июлдан фавқулодда ҳолат жорий этилиб, комендантлик соати 21:00 дан 7:00 гача жорий қилинганди. Шундан сўнг, 13 июлда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21:00 дан соат 7:00 га қадар" ўрнига "соат 23:00 дан соат 5:00 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинганди.
85views0replies
0

Комментарии