Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда нотариусларга никоҳни қайд этиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Бугунги кунда фаолият юритаётган 200 та ФҲДЁ ўрнига 1000 та нотариусга мурожаат қилиш имконияти яратилиши мумкин.

212views0replies
0

Адлия вазирлиги

Ўзбекистонда нотариусларга никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 июлдаги ялпи мажлисида Адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг ишонтиришича, нотариуслар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади.
"Керак бўлса никоҳ тузиш ҳуқуқини нотариусларга ҳам беришни кўриб чиқмоқчимиз. Чунки, нотариусларда ҳам жуда кучли юристлар, ҳаммасини тушунади. Улар икки томоннинг хоҳиш-ирода тасдиқлаб, шаҳодатлай олади. Ҳеч қанақа муаммо йўқ", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда фаолият юритаётган 200 та ФҲДЁ ўрнига 1000 та нотариусга мурожаат қилиш имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳозир кўриб чиқиляпти ва тегишли ҳужжатлар алоҳида тақдим этилади.
Адлия вазирлиги раҳбари шунингдек, ФҲДЁ органларида туғилиш, никоҳ, ўлим, фамилия ўзгартиришни ягона далолатнома асосида шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
Адлия вазирлиги фуқароларнинг никоҳини ФҲДЁга ариза берилганидан бир ой ўтиб расмийлаштириш тартибини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришларни Оила кодексига киритишни таклиф қилганди.
212views0replies
0

Комментарии