Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда тўй кортежида "шоу" кўрсатган Gentra, тез ёрдам машинаси ва "Мерс"лар жарима майдонига қўйилди — видео

Тўй маросими кортежида Mercedes-Benz'лар билан бирга тез ёрдам машинаси ҳам иштирок этди.

913views0replies
0

ИИВ

Бир қанча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўй маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ва хавфсиз ҳаракатига тўсқинлик қилганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Видео Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳолат жорий йилнинг 17 июль куни Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона халқа йўли" автомобиль йўлининг 75-80 километрлари оралиғида, "Лола-Давлатобод тумани" йўналишида, фуқаро С.М.нинг тўй маросими вақтида содир этилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузган қуйидаги автомашиналарга тегишли тартибда жарима қўлланилди.
4 та Mercedes-Benz ва 1 та Damas ҳайдовчиларига нисбатан МжТКнинг 129-моддаси 1-қисми тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, "Lacetti" русумли, 50Z101CB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2003 йилда туғилган А.А.га нисбатан МжТКнинг 127-модда 2-қисм, 128-модда 2-қисм ҳамда 129-модда 1-қисм тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
913views0replies
0

Комментарии