Поиск
RUUZ

Общество

Аёлларга таълим ташкилотларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар берилади

Президент қарори билан хотин-қизларнинг хусусий, хорижий ёки давлат таълим ташкилотларида ўқиши учун имтиёзли кредит олиш шартлари белгиланди.

397views0replies
0

UzNews.uz

Президентнинг тегишли қарори билан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли таълим кредитлар берилади. 
Қайд этилишича, тижорат банклари томонидан хотин-қизларнинг республикадаги барча хусусий, хорижий, давлат олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида тўлов-контракт асосида таълим олишлари учун 14 фоизли кредитлар ажратилади.
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини қайтариш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
397views0replies
0

Комментарии