• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 июля 2022

Афғонистондан Ўзбекистонга ракета учирганлар қўлга олинди — Афғонистон расмий вакили

Aфғонистоннинг махсус бўлинмалари Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳни ушлади.

864
0
Видеодан кадр

Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Aфғонистон Ислом Aмирлигининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Тwitter саҳифасида маълум қилди. 

"Кеча тунда Қундузнинг Имом Соҳиб туманидаги Қанжаға ҳудудида Ислом Aмирлигининг махсус бўлинмалари "Хаворижлар" марказини топиб, йўқ қилди. Ушбу операцияда уч нафар хавориж ўлдирилди, беш нафари тириклайин қўлга олинди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, уларнинг транспорт ва бузғунчи воситалари қўлга олинган.

"Яқинда улар Ўзбекистон ва Тожикистонни ракета ҳужумлари билан нишонга олганди" - дея ёзади Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Термизга Афғонистондан деб тахмин қилинган 5 та ракета келиб тушганди. Натижада, тўртта хусусий уйга кичик зарар етганди. 

864
0