Жорий йилнинг 13 июль куни соат 18:15 атрофида, Фарғона вилоятида 2000 йилда туғилган А.М Damas автомашинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Damas ҳайдовчи автомашина бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетиши натижасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Марғилон шаҳарида яшовчи 1964 йилда туғилган М.А бошқарувидаги Lacetti автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида Damas автомобилида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, яна икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.