Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳарорат +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет ўзбекистонликларни Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келаётганидан огоҳлантирди.

327views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжанинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +44…+47 даражагача;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42…+45 даражагача;
Фарғона водийси вилоятларида +41…+43 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
327views0replies
0

Комментарии