Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда хонадонга ўғирликка тушиб, $15 минг ва Gentra’ни олиб қочган 8 нафар эркак қамалди

Маълум бўлишича, улар бундан аввал бошқа уйга ҳам босқинчилик билан кириб, пулларни ўмаришган.

314views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда 8 нафар эркак хонадонга ўғирликка тушиб, эгасини скотч билан боғлаб, уйидан $15 минг ва Gentra’ни олиб қочган бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақида хабар бергандик
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди мазкур эркакларга ҳукм ўқиди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Ахборот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.
Судда маълум қилинишича, судланувчилар Тошкент шаҳридаги уйни тунашдан олдин Янгиер шаҳрида ҳам бировнинг уйига бостириб кириб, пулларни ўмаришган.
Қайд этилишича, улар ушбу хонадонда ёлғиз бўлган, вояга етмаган ўғлини ҳаммомда ювинаётганлигидан фойдаланиб, уни уриб тан жароҳати етказиб, унинг қўли, оёғи ва оғзини ўзлари билан олиб келган скотч бўлаклари билан боғлаб, ўлдириш билан қўрқитишган. Ётоқхонадаги кийим жавони ичида бўлган жами 18 млн сўмга яқин пулларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган.
Судланувчиларнинг бир нафари 15 йил 8 ойга, 4 нафари узил-кесил 11 йилга, яна икки нафари 15 йил 6 ойга, саккизинчиси эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
314views0replies
0

Комментарии