Поиск
RUUZ

Общество

Зангиотада эркак қизининг 14 яшар дугонасини зўрлагани айтилмоқда — видео

Қизнинг айтишича, 38 ёшли эркак уни 8 ой зўрлаб келган. Прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

1768views1replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Зангиотада вояга етмаган қиз зўрланганлиги ҳақида видео тарқалди. Қизнинг видеомурожаатда айтишича, у дугонасининг уйига борганида дугонасининг ўгай дадаси уни зўрлаган. Эркак қизни агар кимдари айтса, ўлдириш билан қўрқитган.
Бош прокуратуранинг хабар қилишиа, мазкур ҳолат юзасидан 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Зангиота тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1768views1replies
0

Комментарии