Поиск
RUUZ

Общество

Эртага Тошкентнинг олтита туманларида айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар қатор кўчалар ёпилмоқда.

92views0replies
0

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахтда 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
Олмазор тумани:
"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.
Чилонзор тумани:
“Нoвза” масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;
Шайхонтоҳур тумани:
“Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.
Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
“Мирза Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳ кўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Мазъун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.
Қайд этилишича, шу билан бир қаторда шароит тақозо этганда, шаҳардаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкин.
92views0replies
0

Комментарии