• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 5 июля 2022

"Дўстлик" чегара божхона постида қарийб $114 мингни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

У ушбу пулларнинг бир қисмини кийимлари орасига, иккинчи қисмини қора рангли полиэтилен пакетга ўраб, нонлар орасига яширган.

425
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро З.Я. божхоначилар оғзаки сўровида валюта бойликлари йўқлигини маълум қилганидан сўнг ушбу шахсга тегишли бўлган сиёҳранг полиэтилен пакет холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текшириш натижасида нонлар орасига қора рангли полиэтилен пакетга ўраб қўйилган 73 815 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг фуқаро З.Я. холислар иштирокида божхона шахсий кўригидан ўтказилганида унинг ёнидан кийимлари орасида яширилган яна 40 000 АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланди.

Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначилар оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 113 815 АҚШ долларини Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилиши олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

425
0