Поиск
RUUZ

Политика

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди

Қосим-Жомарт Тоқаев Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолат бўйича муносабат билдирди.

402views0replies
0

president.uz

Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти  Матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўтган ҳафта Бишкек шаҳрида ўтган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама музокараларининг натижалари мамнуният билан қайд этилди.
402views0replies
0

Комментарии