Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришларни муҳокама қилиш муддати узайтирилди

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 10 кунга — 15 июлга қадар узайтирилди.

38views0replies
0

Олий мажлис қонунчилик палатаси сенати

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишди.
Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш борасидаги таклиф қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ кўрилди.
38views0replies
0

Комментарии