Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда уйида 5 бош эшак сўйган шахсга 900 минг сўм жарима солинди

Фуқаронинг уйида яна 4 бош сўйилмаган эшак ҳам бўлган. ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

107views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро уйида эшакларни сўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 1 июль куни соат тахминан 15:00 ларда Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакларни сўйганлиги аниқланган.
Эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.
Косон тумани ИИБ томонидан Б.Л.га нисбатан МЖтКнинг 111- моддаси 1- қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
107views0replies
0

Комментарии