• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 3 июля 2022

Қуйи Чирчиқда савдо мажмуаси ёниб кетди

Бир соатдан кўп вақт давом этган ёнғинга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

250
0
UzNews.uz

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 3 июль куни соат 13:22 да Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шаҳарчаси Бибихоним кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:19 да ўраб олинган ва соат 14:32 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 400 кв.м майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

250
0