• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 июля 2022

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинчалик ёпилди

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон – Бейнеу йўналиши бўйича темир йўл қатновини ҳам тўхтатиб қўйиш режалаштирилмоқда.

918
0
Карта

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ўз ишини тўхтатди, деб хабар берди tengrinews.kz Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

"Ўзбекистонлик ҳамкорлардан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Даут-ата – Тажен" (автомобил йўли) назорат-ўтказиш пунктида ахборот тизимидаги носозликлар туфайли одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Худди шу маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон – Бейнеу йўналиши бўйича темир йўл қатновини тўхтатиб қўйиш режалаштирилмоқда", — дейилади КНБ хабарида.

Шу муносабат билан мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали давлат чегарасини кесиб ўтувчи фуқаролардан ўз йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.

"Ўзбекистон томони назорат-ўтказиш пунктлари ишини қайта тиклаганидан сўнг бу ҳақида қўшимча маълумот берамиз", — дея қўшимча қилди қўмита.

918
0