Қайд этилишича, енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини 100 фоизгача қорайтириш мумкин. Бунда, ҳеч қандай рухсатнома олиш шарт эмас.
Олд ён ойналарни қорайтириш аввалгидек рухсатнома орқали амалга оширилади. Фақат рухсатнома олишдаги тўловлар миқдори камайтирилди. Бунда, жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 8 баравари, хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун эса БҲМнинг 14 баравари миқдорида тўлов қилиш белгиланди.
Аввал, олд ён ойналарнинг қорайтирилганлик даражаси 50 фоизгача рухсат берилган эди. Яъни, ёруғлик ўтказувчанлик даражаси 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак эди. Эндиликда қорайтирилганлик даражаси 70 фоизгача рухсат берилиб, ёруғлик ўтказувчанлик даражаси 30 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланди.
Автомобилнинг олд ойнаси бўйича эски тартиб сақланиб қолинган. Яъни, тепа қисмида 14 см масофада 100 қорайтиришга рухсат берилади. Қолган масофада эса ЙҲҚ бўйича ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.