Аввалроқ, “Совкомбанк” давлатга тегишли “Ўзагроэкспортбанк” акцияларининг 100 фоизини Ўзбекистон ҳукуматидан сотиб олиш режалари ҳақида хабар берилган эди.
“Ўзагроэкспортбанк” Ўзбекистондаги давлат банкининг “Совкомбанк” томонидан сотиб олиниши бўйича битим санкциялар туфайли бекор қилинди, деб хабар қилмоқда ТАСС кредит ташкилоти Матбуот хизматига таяниб.
Қайд этилишича, битимининг бекор қилиниши “Совкомбанк”ка нисбатан жорий этилган санкциялар билан изоҳланган.
"Афсуски, Россиянинг деярли барча тизимли аҳамиятга эга банклари каби бизга нисбатан санкциялар жорий этилгани сабабли, лойиҳани жорий шароитда амалга ошириш имконсиз бўлиб қолди. Ҳозир томонларнинг ўзаро қарорига кўра, бекор қилиниш жараёни битими имзоланган. Айтишимиз мумкинки, у аллақачон амалда бекор қилинган”, - деди “Совкомбанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сергей Хотимский.