Поиск
RUUZ

Криминал

Хонадон эгасини скотч билан боғлаб, уйидан $15 минг ва Gentra’ни олиб қочган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Тошкентда 8 нафар эркак бировнинг уйига ўғирликка тушиб, хонадон эгасининг қизларини пичоқ билан қўрқитишган ва пул ҳамда машинани олиб кетишган.

434views0replies
0

видеодан кадр

Маълум қилинишича, бир нечта фуқаролар Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, 1961 йилда туғилган хонадон эгасининг оғзини ва қўлларини скотч билан боғлаб, 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичида бўлган $15 000 миқдоридаги пулларни олиб чиқиб кетишган.
Аниқланишича, жиноятчилар воқеа жойидан яшириниш учун хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини пичоқ билан қўрқитиб, улар миниб келган Gentra’ни олиб қочишган.
1978 йилда туғилган Тоҳир, 1986 йилда туғилган Одил, 1988 йилда туғилган Баҳодир, 1991 йилда туғилган Муродилла, 1991 йилда туғилган Аброр, 1997 йилда туғилган Азамат, 1998 йилда туғилган Муҳаммад, 2000 йилда туғилган Дониёрларга ЖКнинг 164-моддаси ва 267-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.
434views0replies
0

Комментарии