• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 16 марта 2021

“Турон” клуби бош мураббийи иккита ўйинга четлатилди

ЎФА ўйиндан кейинги гаплари учун клуб президентини ҳам жазолади.

812
0
Видеодан кадр

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервю чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун 2 та ўйинга четлатилди.  

Шунингдек, “Турон” клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиевни мазкур баҳсдан кейинги флеш-интервю чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун жаримага тортиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида бош ҳакам қарорларидан норози бўлган бош мураббий ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида гапирганди.

ЎФA ҳолатни ўрганиб чиқиб, бош ҳакам Виктор Серазитдиновни ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатганди.

812
0