Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи яна бир ер ости йўли аниқланди

Ушбу ер ости йўли Қирғизистондан товар-моддий бойликлар олиб ўтишга мўлжалланган.

460views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 июнь куни ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида Риштон туманида яшовчи фуқаро Т.М. бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 15 млрд сўмлик 2707 дона мобил телефонлар (IPhone 13 Pro Max, Samsung Galaxy S 22 ultra, RedMe Note 11 pro ва ҳ.к.) борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаро Т.М. яшаш хонадони кўздан кечирилганда, Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой райони ҳудудига олиб ўтувчи, эни 1-1,5 метр, баландлиги 2 метр, узунлиги тахминан 130 метр бўлган ер ости йўли мавжудлиги аниқланди.
Ушбу ер ости йўли Қирғизистондан товар-моддий бойликлар олиб ўтишга мўлжалланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб ўтувчи 3 та еч ости йўли қазилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
460views0replies
0

Комментарии