• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 24 июня 2022

Ўзбекистонликларни +45 даражагача бўлган об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

349
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 24 июнь куни кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни +36...+39 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +40...+42 даража бўлади.

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси +21...+24 даража, кундузи +36...+39 атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси +23...+26 даражагача, кундузи +38...+42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43...+45 даражагача кўтарилади.

Aйрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

349
0