Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистондаги биринчи онлайн-университет IT Park University'га кириш имтиҳонлари бошланди

Университет президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, талаб юқори бўлган IT-мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Шартнома нархи хусусий университетларга қараганда пастроқ.

138views0replies
0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи ҳамда (IT Park University рақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида) ВМҚ №297га мувофиқ, 01.06.2022 йилда Ўзбекистонда биринчи онлайн IT Park University ташкил этилди. Янги форматдаги университетнинг асосчилари IT Park ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишда дунёда етакчилардан бири бўлган EPAM ташкилотларидир. Энди бутун республикадан талабалар Тошкентга келиш эҳтиёжисиз талаб юқори бўлган IT мутахассислигига эга бўлишлари мумкин.
Таълим асосан онлайн ва қисман офлайн тарзда олиб борилади
Таълим гибрид шаклда, асосан, онлайн тарзда олиб борилади. Энди сиз уйда ҳамда IT Park'нинг пойтахт ёки 14 та ҳудудий бўлинмаларида ҳам таълим олиш имкониятига эга бўласиз. Бакалавр дастури давомийлиги — 3 йил. Талабаларда юзага келаётган саволларга жавоб топишда Тошкент шаҳри ҳамда барча ҳудудларда фаолият юритувчи кураторлар ёрдам бериб борадилар. Батафсил маълумотларни университетнинг Telegram-ботидан олиш мумкин.
Ўқишга кириш учун ягона имтиҳон топширилади
Асосий таълим тили – инглиз тили. Ўқишга кириш учун инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи 4,5 баллдан кам бўлмаган IELTS ёки 42 баллдан кам бўлмаган TOEFL амалдаги сертификатларини тақдим этиш ёки ҳавола орқали рўйхатдан ўтган ҳолда, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикасида жойлашган тест марказларидан бирида тест синовларидан ўтиш лозим. Имтиҳон нархи 150 000 сўмни ташкил этади.
Талаб қилинадиган билим даражаси – Intermediate (CEFR B1). Биринчи босқич дастури инглиз тилини жадал ўрганишга қаратилган бўлиб, бу келажакда талабаларга ўқув материалларини осонгина ўрганишлари ва халқаро жамоаларга қўшилишларига имкон яратади.
Ўқитувчилар – амалиётчи IT-мутахассислар
Университет профессор-ўқитувчилари турли мамлакатларнинг халқаро компаниялариниyu етакчи амалиётчи-муҳандисларидан, шунингдек, маҳаллий IT-мутахассислардан иборат. Улар тайёрлаган ўқув материаллари дунёдаги энг йирик юқори технологияли компаниялар томонидан тақдим этилаётган жорий тенденциялар ва ечимлар асосида тайёрланган.
8 та йўналишдан биттасини танлаш имконияти.
Биринчи ўқув йилида IT Park университети 1000 нафар ўқувчини қабул қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон бўйлаб талабалар учун сифатли IT-таълим олиш имкониятини таъминлаш мақсадида хусусий олий ўқув юртларга қараганда анча паст таълим нархи жорий этилган. Шартнома тўлови миқдори йилига 9 миллион сўмдан бошланади.
Таълим қуйидаги мутахассисликлар бўйича олиб борилади:
- Web Development
- Networks Engineering
- Software Testing
- Backend Development (Java)
- Mobile Development (Android)
- Front-End Development
- QA Engineering
- Big Data Engineering
Алоқа маркази: +998 55 503 99 99
Сайт: itpu.uz
Instagram: @itpu_uz
Facebook: ITPU
Telegram-канал: @itpu_uz
Telegram-бот: @itpu_bot
Реклама ҳуқуқлари асосида
138views0replies
0

Комментарии