Поиск
RUUZ

Реклама

Жейсон Деруло Ўзбекистонга ўз фаолияти ва TBRG Open билан ҳамкорлиги ҳақида эксклюзив интервью берди

TBRG Open лойиҳаси янги глобал санъаткор билан қайтди – бу йил Жейсон Деруло улкан ҳамкорлик лойиҳасига қўшилди. Машҳур қўшиқчи мусиқий платформаларда тингловчилар учун ҳамкорликнинг бир қисми сифатида Slidinʼ трекини тақдим этди.

98views0replies
0

TBRG Openʼ22 нинг бу йилги асосий концепцияси – TAKE THE STAGE. Лойиҳанинг ўзига хос хусусияти – бу лойиҳада биринчи марта қўлланиладиган менторлик форматидир. Турли мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистондан келган ижрочилар Лос-Анжелесда Жейсон Деруло тажрибасини ўрганиш учун ноёб имкониятга эга бўлдилар.
Уларнинг ҳар бири Лос-Анжелеснинг энг машҳур мусиқа залларидан бири бўлган «Уилтерн» театри саҳнасида Жейсон Деруло учун чиқиш қилишди. Чиқишдан сўнг таниқли хонанда ҳар бир санъаткорга қимматли маслаҳатлар берди, муваффақиятга эришиш йўлидаги қийинчиликлар ва уларни енгиш усуллари ҳақида гапирди.
Бу TBRG Openʼ22 лойиҳасининг жаҳонга таниқли санъаткорлар билан олтинчи ҳамкорлигидир. Унга аввалроқ David Guetta, The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo ва MØ қўшилган. Ҳар йили санъаткорлар ҳамкорликда треклар яратадилар, улар хитга айланади ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб тингловчиларни бирлаштиради.
– Нима сабабдан TBRG Open лойиҳасида иштирок этишга қарор қилдингиз?
– Мен TBRG Open га қилаётган ишлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки ҳақиқатан ҳам бундай нарсалар етмаётган эди. Биламан, ушбу олти санъаткор жуда омадли бўлиб кўринади, лекин бундан фақатгина улар фойда кўрмайдилар, деб ўйлайман. Ишонаманки, ушбу дастурни кузатиб борганлар ҳам ўзлари учун кўп нарсаларни олишлари мумкин. Умид қиламанки, ҳатто мусиқа билан шуғулланмаган инсонлар ҳам мен айтаётган нарсалардан баъзиларини қабул қилишлари ва ҳаётларида турли йўллар билан қўллашни ўрганишлари мумкин.
– Янги ижодкорлар билан ишлашда қандай тамойилларга амал қиласиз?
– Мен ҳеч қачон ўз услубимдан фойдаланишга одамларни мажбурламайман. Менинг услубим – бу менинг услубим, шунинг учун одамларга берадиган маслаҳатларим Жейсон Дерулога хос эмас, балки ҳар қандай санъаткорга мос келадиган идеал маслаҳат бўлиши жуда муҳим. Рақсга тушмайдиган ва ҳатто қўшиқ ёзмайдиган кўплаб буюк санъаткорлар бор. Ҳар кимнинг ўзига хос хусусиятлари бор ва мен буни тан оламан ва мен учун энг муҳими, берадиган маслаҳатларим ҳар қандай соҳадаги санъаткорга мос келадиган яхлит маслаҳат бўлишидир.
– Slidinʼ қўшиғини яратишга сизни нима илҳомлантирган?
– Агар ёзнинг товуши бўлганида, у айнан шундай бўлар эди. Ўйлайманки, бу мен яратган энг севимли ёзги қўшиғим ва ёз фаслларини ажойиб ўтказдим! Бу қўшиқ ҳақиқатан ҳам ёзни товуш билан ифодалайди, чунки у айнан шундай сезилади. Қўшиқ жуда ёрқин, ёзги, унга рақсга тушишни хоҳлайсиз. Ушбу қўшиқда очилган воқеанинг ўзи ҳам илҳомлантиради. У ҳаётини мустақил бошқарадиган, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларини биладиган, ўзи билан уйғунликда бўлган ёш қиз ҳақида. Slidinʼ – замонавий аёллар бугунги воқеликда ажойиб ишларни
– Slidinʼ дан ташқари бошқа келгуси лойиҳаларингиз ҳақида бизга гапириб беринг!
– Мени жуда илҳомлантирган UZO деб номланган график романим (ҳикоя) чиқяпти. Охирги 3-4 йил давомида унинг устида ишладим. У ҳам кинога айланади, лекин аввало 4 ойдан кейин график роман чиқади. Мен ҳеч қачон комиксларнинг катта мухлиси бўлмаганман, лекин комиксларга асосланган фильмлар менинг дунёдаги энг севимли фильмларимдир. Ўйлайманки, бу тажриба ушбу дунёга кўпроқ шўнғишимга имкон берди ва шу сабабли комикслар ишқибозига айландим.
– Яқин келажакда Ўзбекистонга келмоқчимисиз?
– Шубҳасиз! Ўзбекистонга саёҳат қилишни интизорлик билан кутяпман. У ерда бўлганимда, жуда яхши вақт ўтказдим, лекин борганимга ҳам анча вақт бўлди. Энди пандемия билан вазият яхшиланмоқда, шунинг учун у ерга қайтиб, вақтичоғлик қилишим мумкин!
Лойиҳа янгиликларини расмий саҳифаларда кузатиб боринг:
Facebook: @TBRGOpen.uz
Instagram: @tbrgopenuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
98views0replies
0

Комментарии