• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 июня 2022

Самарқандда тез тиббий ёрдам "замдиректори" $1400 пора билан қўлга тушди

ДХХ фуқарони пора эвазига туғуруқхонага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўринбосарни қўлга олди.

246
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, РШТТЁИМ — республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг ўриндошлик асосида янги технологиялар бўйича директор ўринбосари Т.М. фуқаро Х.ни танишлари ёрдамида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуруқхонага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

246
0