Поиск
RUUZ

Общество

"Лўличилик" деб ишлатган сўзимдан ҳақорат ясамоқчи бўлишяпти — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров Расул Кушербаевга лўлилик қилманг деган гапига изоҳ берди.

685views1replies
-1

t.me/alisherqodir

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида "Миллий тикланиш" ХДП раиси Алишер Қодиров депутат Расул Кушербаев га лўлилик қилаётганини айтиб, тортишиб қолганди. Мазкур ҳолат интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шундан сўнг, Алишер Қодиров Кушербаевга айтган гапига изоҳ берди.
"Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад "Чўл шамоллари" асарида "Комил лўлилик қилиб бировга гап бермай бидирлар, Қўзибой эса тўнғиллар эди", деганда, ёки Ҳамидахон Зиёхонова "Биринчи мактуб" ҳикоясида "Арзанда қиз мактабда ҳам лўлилиги, урушқоқ ва бебошлиги билан ном чиқарди” деган жумлаларни ишлатганда лўли ватандошларимизни ҳақорат қилганмиди? Лўлилар бу асарларни ўқиб, ўзларини камситилгандек ҳис қилганларига жиддий шубҳам бор", — дея ёзди Алишер Қодиров ўзининг Telegram'даги расмий саҳифасида.
Ҳар бир миллатни ўзига хос сифатлари бўлади. Ўзбекларни "ўзбекчилик" деган сўз билан хос сифатларини айтиш ҳақорат бўлмаганидек, лўлиларни ҳам уларга хос бўлган хусусиятларининг номи "лўличилик"дир. Қачондан бошлаб миллий хусусиятлар ҳақорат бўлиб қолди? Бу сўздан миллатчилик ёки миллий камситишни излаш учун жуда қаттиқ ғазабда ёки соғлом ақлдан айрилган бўлиш керак, дея қўшимча қилди Қодиров.
Қодировнинг айтишича, бир сўздан ҳақорат ясамоқчи бўлаётганларни лўлиларнинг шаъни эмас, Жиноят процессуал кодексида ўтмай қолган "электрон далиллар" туйнуги йўлига қўйилган тўсиқ кўпроқ ташвишга солмоқда.
"Инсон Аллоҳнинг яратган бандаси, олий мавжудотдир, ўзбекми, русми, қозоқми ёки лўли, фарқи йўқ. Инсонни миллатига қараб эмас, тарбиясига қараб муносабатда бўламан. Эътиқодимиз ҳатто ҳайвонларга ҳурмат кўрсатишни талаб қилади.
Лекин, инсонларнинг ичида ҳам айримлар бор дўст бўлгинг келади, гаплашиб тўймайсан, айримларни дўст деб ўйлайсан-у, яқинроқ билиб, виждонсизлигидан қайтиб юзига қарагинг келмайди.
Лўли ватандошларни тинч қўйинг Расул Кушербоев, "электрон далиллар"ингизга бетараф бўлишга розиман, лекин барча депутатлар ҳам сиз ўйлагандек таблодаги қизил тугмага қараб овоз бермайди", — дея фикр билдирди Алишер Қодиров.
.
685views1replies
-1

Комментарии