Замонавий дунёда ҳаётимизни чироқсиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ. Лекин, шаҳар ва корхоналар электр билан қандай қилиб таъминланиши ҳамда фақатгина сифатли қурилмаларни эмас, балки ишончли электротехник ускуналарни ўрнатиш муҳимлиги ҳамманинг ҳам ҳаёлига келавермайди.

Aysel Energy компанияси паст волтли, юқори волтли ва тўпламли тақсимловчи қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича республикадаги етакчилардан бири ҳисобланади.
Компания ўхшаш импорт маҳсулотлар ўрнини боса оладиган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Бу компания фаолиятида муҳим омил ҳисобланади, чунки маҳсулот республика саноатидаги жиддий соҳаларни электр билан таъминлашда ҳам ишлатилади.

Бугунги кунда стратегик аҳамиятга эга йирик корхоналар Aysel Energy ҳамкорлари ҳисобланади: «МетпромПроект» МЧЖ, Discover Invest МЧЖ, «Навоий ТМК» ГК, «Олмалиқ ТМК» АЖ, Uztex Group МЧЖ ҚК, «Ўзметкомбинат» АЖ, O’zbektelekom АЖ, «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ҚК, Uzauto Motors АЖ, O’zbekneftgaz АЖ, Legrand, Siemens, Alageum Electric, EKF ва бошқалар. Бундай корхоналар билан бўлган ҳамкорлик Aysel Energy компанияси маҳсулотларига бўлган ишон юқори эканлигидан далолат беради.

Компания электротехника бозорида яхши натижа кўрсатганига қарамасдан, автоматлаштирилган замонавий комплексларни жорий қилган ҳолда, такомиллашишда давом этмоқда.

Шунингдек, Aysel Energy индивидуал буюртмалар билан ҳам ишлайди. Агар корхонангизга ноодатий ускуналар керак бўлса, компания мутахассислари уларни сизнинг техник кўрсатмангиз бўйича ишлаб беришади.
Сиз блокли трансформаторли подстанция тўпламлари, ёпиқ тақсимловчи қурилмалар, турли сериядаги тақсимловчи жавонлар, хонадон тўсиқлари ва бошқа кўплаб нарсаларни топишингиз мумкин.

Булар билан бир қаторда, профессионал кўникмаларга эга ходимлар кейинчалик ускуналарни ишлатиш самарали ва ишончли бўлишига таъсир қиладиган монтаж ва фойдаланишга топширишдан олдинги ишларни амалга оширишади.
Электр қурилмаларни диагностика қилиш ва хизмат кўрсатиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Aysel Energy хизмат, кафолат ва кафолат тугагандан кейин хизмат кўрсатишни таклиф қилади.

Агар сиз сифат ва электротехник ускуналарни хавфсиз ишга туширишни кафолатлайдиган ишончли ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчини излаётган бўлсангиз, иккиланмасдан Aysel Energy компаниясини танланг.
Батафсил маълумот учун: +998 78 120 65 10, www.ayselenergy.com
Instagram: @ayselenergy
Facebook: fb.com/aysel.energy
Манзил: Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 3.
Реклама ҳуқуқлари асосида