Поиск
RUUZ

Общество

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

Рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлгача давом этади. Чет тилидан касбий имтиҳон ўтказиладиган йўналишларга эса 10 июлгача амалга оширилади.

154views0replies
0

xs.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) давом этади.
Шунингдек, чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.
Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
Таълим йўналишларини эса 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.
154views0replies
0

Комментарии