Сурхондарёдаги тўйда куёв келинни урган ҳолатига Сенат муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Олий Мажлис Сенати Хотин қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Аниқланишича, воқеа юз берганидан кейин маҳалладаги отахон ва онахонлар, келин-куёвнинг яқинлари иштирокида воқеа муҳокама этилиб, куёвнинг қилмиши нотўғри бўлгани танқид қилинган.
Йигит қилмишидан пушаймон эканлигини айтиб, келиндан кечирим сўраган. Шу куннинг ўзида келин-куёв ярашиб кетган, ҳозирги пайтда улар бирга истиқомат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, прокуратура куёвнинг бу ишини судга оширгани ва унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.