Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда

Кеча сўнгги 3 ой ичидаги энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилди.

811views0replies
0

UzNews.uz

Кеча, 15 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар сони яна ортиб, 57 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2022 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239376 (+57) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари Бухоро (1 нафар), Самарқанд (1 нафар), Сурхондарё (2 нафар), Хоразм (2 нафар) ва Тошкент (7 нафар) вилоятида ҳамда Тошкент шаҳрида (44 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, кеча кун давомида 34 нафар бемор касалликдан соғайди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, 15 март куни 60 нафар фуқаро COVID-19’га чалинганди.
811views0replies
0

Комментарии