Поиск
RUUZ

Общество

Кейинги йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш бекор қилинади

Энди техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредити жорий этилади.

141views0replies
0

Иллюстрация

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
“Умуман, техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак”, - деди давлат раҳбари.
Молия вазирлигига олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредитини янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этиш топширилди.
Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.
Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.
Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.
141views0replies
0

Комментарии