Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади

Синоптиклар мамлакатда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

260views0replies
0

UzNews.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати +30...+35 даражадан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз паст. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ва дўл ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари +16...+21 даража, кундуз кунлари +34...+39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача бўлади.
13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
260views0replies
0

Комментарии