Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда фуқаро акаси ва отасини болта билан ўлдириб, хонадонига кўмиб юборди

Марҳумнинг акаси дастлаб ИИБга отаси ва укаси йўқолиб қолганини айтиб мурожаат қилган. Текширувдан сўнг марҳумнинг бошқа бир укаси қотилликни содир этганини маълум қилган.

539views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 7 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани Навбоғ кўчасида яшовчи Ж.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, унда отаси Б.М. ва укаси Ш.М.лар уйида йўқлиги, қўл телефон рақамлари ишламаётганлиги уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида Ш.М. туман ИИБга айбини бўйнига олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 15 май куни соат тахминан 07:00 да отаси Б.М. ва акаси Ш.М.лар билан жанжаллашиб қолиб, уй-хўжалигида фойдаланган болта ва ошхона пичоғи билан дастлаб акаси Ш.М.ни сўнгра отаси Б.М.ни танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, уларни қасддан ўлдирган ва яшаш уйининг томорқасига кўмганлигини маълум қилган.
Ш.М.нинг тушунтиришига асосан уйнинг томорқа қисми кўздан кечирилганда, Б.М. ва Ш.М.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, гумонланувчи сифатида жалб қилинган.
Жиноят иши бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
539views0replies
0

Комментарии