2020 йилнинг октябрь ойида Мирзо Улуғбек тумани “Оққўрғон” маҳалласида 46 ёшли эр ўз хотинига зуғум ўтказиб, масхара қилган ва унга ахлат едирган. Шундан сўнг, эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Олий Суд матбуоткотиби Азиз Обидовнинг UzNews.uz’га тақдим қилган суд қарори тўғрисидаги ҳужжатга кўра, маҳкум И.Р. қамоқда 9 ой ўтирганидан сўнг, ўталмай қолган жазо муддатини енгилроғи билан алмаштириш тўғрисида илтимоснома киритган.
Суд ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан маҳкум И.Р. ўталмай қолган жазоси ҳар ойлик иш ҳақининг 10% ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда ўталмай қолган 2 йил 2 ой 26 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.