Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида "Афросиёб" тезюрар поезди икки нафар вояга етмаган болани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, поезд Тошкент—Самарқанд йўналишида соатига 190 километр тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. "Афросиёб" Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган темир йўлнинг 3652-километрида 2 нафар вояга етмаган болани уриб юборган.
2007 йилда туғилган жабрланувчилардан бири шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, вафот этган. Яна бири жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳам Тошкент вилоятида икки нафар йигит поезд уриб кетиши натижасида ҳалок бўлганди.