Урганчда 8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақидаги видеоёзув ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Аниқланишича, жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қолган 7 нафар шахсга ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига "қамоққа олиш" ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чоралари қўлланилган. Айни пайтда тергов давом этмоқда.