Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида машинаси жарима майдонига олиб кетилаётган ҳайдовчи автомобилдан ўзини ташлаб юборди

ЙҲХБ инспектори машинани олиб кетаётган вақтида олд ўриндиқда ўтирган ҳайдовчи ўзини автомашинадан ташлаб юборган. Ҳайдовчи шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

459views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ЙҲХБ ходимлари томонидан калтаклангани, натижада ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғи ҳудудидаги йўлда Оҳангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “ВАЗ-2121” ЙҲХБ инспекторлари томонидан текшириш учун тўхтатилганида, ҳайдовчи 1995 й.т. Ғ.Ш.нинг автотранспорт бошқариш учун меъёрий ҳужжатлари йўқлиги аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисми билан электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, автотранспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириш учун Ойбулоқ қишлоғи ҳудудида ЙҲХБ инспектори бошқарувида ҳаракатланиб кетаётганида, олд ўриндиқда ўтирган фуқаро Ғ.Ш. автотранспорт эшигини очиб, ўзини автомашинадан ташлаб юборган.
ЙҲХБ инспекторлари томонидан фуқаро Ғ.Ш.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилганда, унга “Бош мия очиқ жароҳати, бош мияга қон қуйилиши оғир ҳолати, бош мия силжиши” ташхиси қўйилган.
Жорий йилнинг 6 июнь куни соат 23:00 ларда Ғ.Ш. Тошкент шаҳрида жойлашган 39-сонли шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
459views0replies
0

Комментарии