Поиск
RUUZ

Реклама

Agrobank томонидан Agrozamin-Oʼzimizniki маркетплейси ва Agromarkaz агрохизматлар марказлари ҳақида эълон қилинди

Банкнинг иккита янги лойиҳалари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳақиқий янгилик яратиб, мамлакатнинг фермер, деҳқон ва агрокластерларини бирлаштиради.

52views0replies
0

3 июнь куни Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири Agrobank Япон боғида иккита инновацион маҳсулот — Agromarkaz агрохизматлар марказлари ва Agrozamin-Oʼzimizniki рақамли савдо майдонини тақдим этди.
Иккита лойиҳа ҳам аграр соҳасини рақамлаштириш ва қишлоқ хўжалиги бўйича фаолият юритаётган кишиларга қулайлик яратишга йўналтирилган.
Agromarkaz
Ушбу лойиҳа ўзида қишлоқ хўжалиги мулклари учун барча хизматларни бирлаштиради. Лойиҳа доирасида республиканинг 160 дан ортиқ жойларида марказлар қуриш режалаштирилган.
«Agromarkaz хизматларидан қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат зарур бўлган ва ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча фойдаланиши мумкин», - деди Agrobank бошқаруви раисининг ўринбосари Эркин Қаҳоров.
Agromarkaz ўзида аграр секторидаги кўплаб йўналишларни бирлаштириб туради, хусусан, Agrolab (ўсимлик ва тупроқни диагностика қилиш лабораторияси), Agromarket (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўкони), мутахассислар консультацияси ва бошқа кўплаб нарсалар.
Банк вакилининг қайд этишича, лойиҳа шахсий ёрдамчи хўжаликларда ўстирилган маҳсулотларни харид қилиш тизимини жорий қилишга туртки бўлади.
«Бу жараёнлар билан Agromarkaz тизими доирасида яратиладиган Agromarket шуғулланади. Agromarkaz мутахассислари мевали дарахтларни экишда ёрдам ва хизматлар кўрсатса, Agromarket ўстирилган мева ва сабзавотларни тақдим этади. Кейинчалик бозор талабидан келиб чиққан ҳолда, Agromarket экспорт ёки қайта ишлаб чиқиш билан шуғулланади», - дея қўшимча қилди Эркин Қаҳоров.
Agrozamin-Oʼzimizniki
Agrobank'дан яна бир ноёб лойиҳа — бу фермер ва томорқа хўжаликлари эгаларига рақамли савдо майдонини тақдим этадиган Agrozamin-Oʼzimizniki лойиҳасидир. Платформада фойдаланувчилар ўзлари томонидан ўстирилган ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларни осонлик билан тез сотишлари мумкин.
«Қишлоқ хўжалигига илм-фан билан биргаликда инновация ва технологияларни татбиқ қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу маркетплейс, яъни онлайн-бозор. Бу сотувчи харидор топадиган, онлайн-маслаҳат ва илмий қўлланмаларни олса бўладиган ҳамда бошқа кўплаб қулайликлардан фойдаланиш имконини берадиган жой», - дея аниқлик киритди Agrobank бошқаруви раисининг ўринбосари.
Платформа афзалликларидан бири — бу керакли позициялар бўйича тезкор қидирув, тақдим этилган маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва маҳсулот етказиб берувчилар билан алоқадир. Платформадан веб-сайт, шунингдек, Android ва iOS иловалар орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
Agrozamin Oʼzimizniki платформасида фермер ва ер эгаларига зарур бўлган яна бир хизмат — Online maslahatchi хизмати намойиш этилди.
Онлайн-консультация ёрдамида томорқа хўжаликлари эгалари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспертлар билан тўғридан-тўғри боғланиши ва видеоалоқа ёки онлайн-чат орқали маълум бир соҳадаги малакали мутахассислардан консультация олишлари мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
52views0replies
0

Комментарии