Поиск
RUUZ

Общество

Жиззах давлат архивдаги 3 мингга яқин ҳужжатлар "макулатура"га топшириб юборилди

Ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган ҳужжатлар бўйича иш прокуратурага оширилди.

420views0replies
0

Phototimes/Dreamstime

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида давлат архивда сақловидаги ҳужжатлар йўқолганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ўзархив" агентлиги маълумот берди.
Аниқланишича, Жиззах вилояти давлат архиви сақловида бўлган ҳужжатларидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган.
Тезкор қидирув ишлари натижасида, 2 660 та ҳужжатлар Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида жойлашган иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш масканидан қайтариб олиб келинган.
Ҳозирда, Жиззах вилояти давлат архивида навбатдан ташқари архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини тўлиқ текширишни амалга оширилмоқда. Шунингдек, архив биносининг видео кузатув камералари ишчи ҳолатига келтирилди.
“Булардан ташқари, мазкур ҳолат бўйича, “Ўзархив” агентлигининг Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилояти давлат архивида хизмат текширув ўтказилди. Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилган", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат бўйича, Жиззах вилояти прокуратураси ва Жиззах вилояти ички ишлар органлари томонидан текширишлар олиб борилмоқда.
420views0replies
0

Комментарии