Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 4 июнь куни соат 00.30 ларда Қашқадарё вилоят Кўкдала туман ҳудудида жойлашган "Умакайё" мунтазам ЙПХ масканида Сурхондарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Сурхондарё вилоятида яшовчи, фуқаро Б.Т бошқарувида бўлган Damas тўхтатилиб, текширилган.
Автомашина салони кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 700 кг оғирликдаги номаълум ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.
Гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилди.